Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши расмий Байрут талабига биноан бугун фавқулодда мажлис ўтказади.


Дунёнинг аксар мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар етакчилари Исроилнинг Ливанда олиб бораётган харбий амалиётларини кескин қораламоқда.
Айни вақтда АҚШ ҳукумати Яқин Шарқдаги низонинг кескинлашганида “Ҳизбуллоҳ” ва “Ҳамас” ҳаракатларини айблади.
Пайшанба куни АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо минтақасида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани учун Исроилни танқид қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.
Ҳозирча ушбу лойиҳани дунёнинг ўн мамлакати, асосан, араб давлатлари қувватламоқда. Тўрт мамлакат эса унга қаршилик билдирди.
Европа Иттифоқи эса юзага келган низолардан тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди. Еврокомиссия вакили Эмма Удвин: “Биз одам ўғирланиши, шу жумладан, “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан яҳудий аскарларнинг ўғирланишини сўзсиз қоралаймиз. Аскарлар зудлик билан озод этилиши ва саломат ҳолда уйга қайтарилиши керак. Ҳамма томонлар ўз халқаро мажбуриятларига риоя этиши ва тинч аҳоли бу низолардан ҳимоя қилиниши керак”, - деди .
Исроил ҳукумати эса кеча Ливанга ҳужумларини давом эттиришини айтиб, огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG