Линклар

Бугун тонгдан Исроил ҳарбийлари Ливан узра янги ҳаво ҳужумларини уюштирди.


Байрут ва Дамашқ ўртасидаги магистрал йўл бомбардимон қилинди. Сўнгги икки кун давомида Исроил ҳарбийлари Байрутнинг жанубий қисмига ҳужум қилган эди. Бу ерда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи таянч нуқталари жойлашган, деб хабар қилинмоқда. Ҳужумлар чоғида 50 дан ортиқ одам қурбон бўлди.
Пайшанба куни эса жанггари гуруҳлар Исроилнинг шимоли, жумладан, Хайфа шаҳрига ракета ҳужумлари уюштирди. Қурбонлар ҳақида хабар берилмади. Бундан аввал “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ҳужумлари чоғида икки нафар исроиллик ўлдирилди, 92 нафари жароҳатланди.
Исроил томони, мамлакат ҳудуди ўққа тутилгани ва “Ҳизбуллоҳ” жангчилари томонидан яҳудий аскарлари ўғирлаб кетилгани боис, Ливанга ҳарбий ҳужум уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG