Линклар

logo-print

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх сешанба куни Бомбейда амалга оширилган террор ҳаракатлари ортида турганларни “қўшни давлатдаги баъзи элементлар” қўллаб-қувватлаган, деди.


Ҳиндистон раҳбари бунда қўшни Покистонни назарда тутиб гапирди.
Манмохан Сингх террор ҳаракатларидан азият чекканлар билан учрашгани Бомбейга борди. Сешанба кунги поезд портлашларида 179 киши ҳалок бўлган ва 700га яқин одам жароҳатланган.
Бош вазир Сингх тинчлик ўрнатиш борасидаги икки томонлама музокаралар ижобий натижа бериши учун Покистон мамлакат ичидаги террорчи кучларни йўқ қилиш ҳақидаги ваъдаларини бажариши лозим деди.
XS
SM
MD
LG