Линклар

Бугун Олмаотанинг Шанғироқ маҳалласида аҳоли ва милиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.


Озодлик мухбирининг хабар қилишича, аҳоли уларга тегишли уйларнинг бузулишига қаршилик кўрсатган. Шаҳар ҳукумати уйларнинг ноқонуний тарзда қурилганини айтмоқда.
Мингга яқин милиция ходимлари икки марта маҳаллага бостириб киришга уринди ва аҳоли қаршилигига учради. Хабарларга кўра, тўқнашув оқибатида 15 нафар милиционер шифохонага ётқизилган ва бир ёнғин ўчирувчи машина ёқиб юборилган.
Олмаота ҳокимияти шаҳар четидаги учта маҳаллани бузиш ниятида эканини айтмоқда. Булар Бақай, Айғирим ва Шанғироқ маҳаллаларидир.
Ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, 1995 ва 2005 йиллар оралиғида бу маҳаллаларда пайдо бўлган уйлар ноқонуний тарзда қурилган.
Ўтган ҳафта Бақай маҳалласидаги ўнлаб уйлар бузилган эди.
XS
SM
MD
LG