Линклар

logo-print

Украина парламенти депутатлари мамлакат президенти Виктор Юшченкони янги тузилган Россия параст коалицияга оид бўҳронни ҳал қилишга чақирди.


Юшченко етакчилигидаги “Наша Украина” партияси ҳамда Юлия Тимошенко блоки янги коалициянинг ҳукумат тузиш уринишларига ҳалақит бериш мақсадида, бир неча ҳафтадан бери парламент мажлисларининг ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда.
Украина ташқи ишлар вазири Борис Тарасюк ички сиёсатдаги муросасизлик мамлакатнинг Европа Иттифоқига интеграциялашиш имкониятларига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтди.
“Олий Рададаги сиёсий тартибсизлик ва безорилик ҳамда ҳукумат тузилишининг кечиктирилиши Украинанинг НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилиши иситиқболларига салбий таъсир кўсратиши мумкин”, - деди Тарасюк.
Янги тузилган коалицияга Виктор Янукович раҳбарлигидаги минтақалар партияси етакчилик қилади. Президент Юшченко коалиция бош вазир лавозимига илгари сурган Януковичнинг номзодини қабул қилмади.
Юшченко 2004 йилдаги президентлик сайловларида Янукович устидан ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG