Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:29

Таҳдидларга қарамасдан Ватанига қайтиб кетаётган қочкинлар кўп. <br>Узбекистонлик қочкинлар бундан мустасно эмас.


БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлиги Ўзбекистонга қайтиб кетган андижонлик қочқинларнинг кейинги тақдири борасида ҳавотир билдирди. БМТ агентлигига кўра, қончинларнинг ватанига қайтиши уларнинг ажралмас ҳуқуқидир, аммо 12 нафар андижонликнинг нима боис қайтиб кетгани маълум эмас. Озодлик радиосидан Алишер Сиддиқ БМТ қочқинлар идорасининг айрим андижонликларнинг Ўзбекистонга қайтгани борасидаги хабарларга дастлабки муносабати билан қизиқиб, идоранинг матбуот котиби Андрей Махечич билан суҳбатлашди.

Махечич: Қочқинларнинг Ватанларига қайтиши уларнинг ажралмас ҳуқудир. Аммо агар Ўзбекистонга қайтиб кетишларидан аввал биз билан боғланганларида, биз уларга ўз тавсияларимизни бериб, орқага қайтишнинг эҳтимолий тахдидлари ҳақида билдириб қўйган бўлар эдик. Бироқ бу уларнинг қатъий қарори бўлган бўлса, бу қарорнинг сабаблари борасида ҳар хил тахминларни айтиш тўғри бўлмайди.


Озодлик: Қочқинларнинг ватанига қайтиши уларнинг ҳуқуқи, аммо биз уларга тавсия берган бўлардик деб айтяпсиз. Ҳали ҳам қайтишни ният қилганларга Ўзбекистонга қайтманглар, деган тавсия берган бўлармидингиз?

Махечич: Бу одамларнинг хавфсизлиги борасида жиддий ҳавотирлар бор, албатта. Айнан мана шу хавотирлар асосида улар учинчи мамлакатларга кўчирилган эди. Мана шундан келиб чиққан холда уларга тегишли тавсиялар берилган бўларди. Шунинг учун қайтишга қатъий қарор қилган қочқинлар бизга мурожат қилсалар, биздаги хавотирлар борасида уларга тегишли маслахатлар берилади. Дунё бўйлаб кўплаб қочқинлар таҳдидларга қарамасдан барибир ватанларига қайтиш ҳоллари учраб туради. Ўзбекистонлик қочқинлар бундан мустасно эмас.

Озодлик: Жаноб Махечич, андижонлик қочқинларинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб кетиши БМТнинг бошқа ўзбекистонлик қочқинларига муносабатини ўзгартиради-ми?

Махечич: Бу ниманидир ўзгартиради деб айтмаган бўлардим. Биз 440 андижонлик қочқин нима сабабдан қочишга мажбур бўлганини биламиз. Уларга сиёсий бошпана бериш учун хизмат қилган жиддий асосларни доимо назарда тутамиз. Бу масала юзасидан хавотирлар бор албатта. Қозоғистон ва Қирғизистонда қолаётган ўзбекистонлик қочқинларнинг хавфсизлиги борасида ҳам хавотирларимиз ўзгармасдан қолмоқда.
XS
SM
MD
LG