Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда Президент гвардиясининг собиқ қўмондони Ғаффор Мирзоев устидан кечаётган маҳкама жараёнида давлат айбловчиси Мирзоевга ўлим жазоси берилишини сўраган.


Ғаффор Мирзоевга Тожикистон Жиноят кодексининг ўттиздан ортиқ банди бўйича айб қўйилган бўлиб, генерал одам ўлдириш, ноқонуний қурол-яроғ сақлаш, давлат мулкини ўзлаштириш кабиларда айбланмоқда. Мирзоев 2004 йил августида ҳибсга олинган бўлиб, унинг устидан маҳкама жараёни шу йилнинг январида бошланган эди.
XS
SM
MD
LG