Линклар

logo-print

Ўзбекистон расмийлари ўтган йил Андижон воқеаларидан кейин БМТнинг қочқин мақомини олган 12 кишининг Ўзбекистонга қайтганини тасдиқлаган.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилига кўра, Америкада бош пана топган ўн икки нафар андижонлик ўтган ҳафта Ўзбекистон ҳукуматининг молиявий кўмагида ватанларига қайтган. Расмий манба уларнинг ўзлари Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат этганликларини айтган. Ўтган йил 13 майида ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилганини айтган 439 андижонликлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан учинчи давлатга кўчирилганди.
XS
SM
MD
LG