Линклар

logo-print

Ливан Бош вазири Фуад Синиора Исроил амалиётларини қоралади ва айни пайтда Ҳизбуллоҳ гуруҳини қўлга олинган икки Исроил аскарини қўйиб юборишга чақирди.


АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Вашингтонда Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Абдул Гейт билан сўзлашувлар ўтказар экан, учрашув сўнггида лозим бўлган тақдирда минтақага боришга тайёр эканини айтган.
“Зўравонлик тўхташини ҳаммамиз хоҳлаяпмиз. Тинч аҳоли азият чекишини истамаймиз. Яқин Шарқ биринчи бор зўравонлик тўлқинини бошдан кечираётгани йўқ. Сиёсий мулоқот учун мустаҳкам таянч яратиш керак ва бунда кўпгина асосий омилларни инобатга олиш лозим”, - деди Кондолиза Райс.
Айни пайтда Буш маъмурияти Яқин Шарқда юзага келган вазиятга дипломатик барҳам бериш йўлларини ахтармоқда. Оқ уй вакили Тони Сноуга кўра, Буш Сурия ва Эронга таъсир ўтказа оладиган араб давлатлари билан сўзлашувлар олиб бормоқда.
“Юзага келган вазиятга жавобгарлик Ҳизбуллоҳ зиммасида эканини ёдингизга солмоқчиман. Айни пайтда уларни қўллаётган Эрон ва Сурия ўз таъсирини ўтказиб Ҳизбуллоҳни ракета зарбалари тўхтатишга чақириши ва Исроил аскарларини қўйиб юборишга кўндириши керак”, - деди Тони Сноу.
Эслатиб ўтиш жоиз, Исроил Ливанга ҳужумларни икки аскари Ҳизбуллоҳ жангарилари томонидан олиб қочиб кетилиши ортидан бошлаб юборган эди.
XS
SM
MD
LG