Линклар

Ливан гуманитар бўхрон ёқасида.


БМТ Болалар жамғармасининг Байрутдаги вакили Роберто Лауренти шундай баёнот берди. Унга кўра, қарийб ярим миллион одам Исроил ҳаво зарбаларидан панох излаб ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Мамлакатда озиқ-овқат, дори-дармон тақчиллиги фавқулодда даражага етган. Ливан ҳукумати очарчилик хавфи ҳақида гапирмоқда.
Айни пайтда Исроил ҳаво зарбалари оқибатида Бирлашган Араб Амирлигининг дори-дармон ортилган юк машинаси яксон бўлган. Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, ушбу юк машина Ливанга гуманитар юклар билан келаётган автокарвон таркибида бўлган.
XS
SM
MD
LG