Линклар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 12 нафар андижонлик қочқин ўз эҳтиёри билан Ўзбекистонга қайтган.


Мазкур 12 қочқин БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг ёрдами билан Ғарб давлатларига кўчирилган 440 нафар андижонликлар орасида бўлган.
Ўтган ҳафта охирида АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси уларнинг Ватанларига қайтишини таъминлаган.
Озодлик радиосига берган интервьюсида БМТ қочқинлар идорасининг матбуот котиби Андрей Махечич: “Қочқинларнинг ватанларига қайтиши уларнинг ажралмас ҳуқуқидир”, - деб айтган эди.
Аммо унга кўра, қочқинларнинг Ўзбекистондан олиб чиқилишига сабаб бўлган хавфсизлик хавотирлари бугун ҳам йуқолмаган.
“Бу одамларнинг хавфсизлиги борасида хавотирдамиз. Айнан мана шу хавотирлар сабабли улар бошқа жойга кўчирилган эди. Ўзбекистонга қайтиб кетган ёки қайтиб кетиш ниятида бўлганларни мана шу хавотирларимиз хақида огоҳлантирган бўлардик”, – деб айтди БМТ қочқинлар идорасининг матбуот котиби Андрей Махечич.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистонга қайтиб келган 12 нафар қочқин Андижон зўравонликларга алоқаси йўқлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG