Линклар

Халқаро коалиция кучлари Афғонистон жанубидаги иккинчи шаҳарни Толибон назоратидан халос этди.


Бу ҳақда Афғонистон армиясининг генерали Раҳматулла Рауфий “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига маълум қилди.
Рауфийга кўра, кўп сонли коалиция қўшинлари ва Толибон ўртасида бўлиб ўтган жанглар натижасида Хелманд вилоятидаги Гармсер шаҳри устидан назорат қайта қўлга киритилган. Бироқ Афғонистон армиясининг қўмондони талафотлар ҳақида гапиришдан бош тортди.
Бир кун аввал мазкур вилоятда Навои Боракзай шаҳри ҳам коалиция қўшинлари назорати остига олинган эди.
Халқаро миграция ташкилотига кўра, жанглар оқибатида минглаб одамлар уйсиз қолган. Ташкилотнинг матбуот котиби Раҳилла Зафар айни пайтда Халқаро миграция ташкилоти мазкур минтақада яшовчи аҳолини бошқа ерларга кўчириш бўйича чора тадбирларни кўраётганини маълум қилди.
“Ҳозиргача тўрт мингдан ошиқ одам уйсиз қолганини биламиз. Уларни уй-жой, озиқ овқат билан таъминлаш масаласини қишлоқ оқсоқоллари билан ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз”, - дейди Раҳилла Зафар.
XS
SM
MD
LG