Линклар

Ливандаги Ҳизбуллоҳ жанггари гуруҳи Байрут жанубида Исроил амалга оширган бомбалаш оқибатида ҳеч бир аъзоси ва ё етакчиси ҳалок бўлмаганини билдирди.


Пайшанбага ўтар кечаси Исроил авиацияси Ҳизбуллоҳ лидери яширинган, деб тахмин қилинган Байрут яқинидаги бункерга 23 тонналик бомба ташлаган эди. Исроил Ливанда олиб борилаётган ҳарбий амалиётидан мақсад Ҳизбуллоҳни йўқ қилиши эканини айтади. Аммо, кўпгина холларда Исроил зарбаларидан тинч аҳоли нобуд бўлмоқда. Ливан Бош вазири Фуад Синиорага кўра, сўнгги саккиз кун ичида Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳаммаси бўлиб 300дан зиёд одам ҳалок бўлган, мингга яқин одам жароҳатланган. Ливан жанубида Исроил қўшинлари танк ва вертолетлар ёрдамида Ҳизбуллоҳ жангарилари билан қақшатқич жанглар олиб бормоқда. Кеча Исроил қўшинлари Ғазо секторининг марказий районлари ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрига кирди. Тўқнашувларда камида 12 фаластинлик ҳалок бўлган, 60дан зиёди яраланган. Исроил томонидан беш аскар жароҳат олган.
Айни пайтда Ҳизбуллоҳ тарафидан Исроилга қарата ҳужумлар тинмаяпти. Кеча Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги Назарет шаҳрига камида тўрт ракета отган. Улардан бири турар жой биносига келиб тушгани оқибатида, келаётган хабарларга кўра, икки ёш бола ва бир эркак ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG