Линклар

logo-print

Украина парламенти белгиланган муддатда янги ҳукумат тузишга муваффақ бўлмаганидан кейин сиёсий бўҳрон янада кучайди.


Мамлакат конституциясига мувофиқ парламент душанба куни ярим тунга қадар янги ҳукуматни тузиши керак эди. Агар янги ҳукумат тузилмаса, президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бироқ Виктор Януковични Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатган Россияпараст янги коалиция янги ҳукумат туза олмаяпти. Чунки президент Виктор Юшченко Бош вазир лавозимига Януковични расман тасдиқламагунча янги коалиция ҳукумат тузиш ҳуқуқига эга эмас. Президент Юшченко эса Янукович номзоди ҳақида узил-кесил қарор қабул қилиши учун 2 августга қадар вақт борлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG