Линклар

Тошкентда радикал “Хизб ут-тахрир” гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 29 фуқаро устидан маҳкама жараёни бошланди.


Улар диний адабиётлар тарқатганлик ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солганлик ва ноқонуний ташкилот тузганликда айбланмоқда. Судланувчилардан 19 нафари экстремизмга алоқадор бўлган айбловлар билан муқаддам судланган шахслардир. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари иддаосига кўра, суддан олдинги тергов жараёнида судланувчиларга нисбатан куч ишлатилган.
XS
SM
MD
LG