Линклар

Венесуэла президенти Уго Чавеснинг Теҳронга икки кунлик ташрифи бошланди.


Эронга бориши билан Уго Чавес “ҳар доим ва ҳар қандай шароитда Венесуэла Эрон билан елкама-елка туриши”ни билдирди. Венесуэла Эрон каби АҚШнинг доимий босими остида бўлиб келмоқда.
Расмийларнинг маълум қилишича, Уго Чавеснинг Эрон раҳбарлари билан музокаралари чоғида нефть, газ, инвестиция, банк соҳаси, илм-фан, технология масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, икки давлат ўртасида нефть-кимё соҳасида шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG