Линклар

Афғонистон жанубида “Ал-Қоида” террорчиси экани гумон қилинган тўрт шахс қўлга олинди.


АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, улар Хост вилоятининг Покистон чегараси яқинидаги Сал Қалай қишлоғида ушланган. Улар Афғонистон ва коалиция кучларига қарши ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинган тўрт шахс қайси давлат фуқаролари экани ҳозирча маълум қилинмади.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги эса Хилманд вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашувда толибларнинг 14 жангариси йўқ қилинганини билдирди. Кобулдан шимол томонда жойлашган Каписа вилоятида ҳам тўрт жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG