Линклар

Исроил Қанани бомбардимон қилгандан сўнг Байрутда норозилик намойиши ўтказилди.


Намойиш иштирокчилари БМТнинг Байрутдаги ваколатхонасини ўраб олиб, уни вайрон қилди.
Қанадаги портлашлар уруш ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида олиб борилаëтган дипломатик уринишларни тўхтатиб қўйди.
Ливан бош вазири Фуад Синиора токи уруш ҳаракатлари тўхтатилмас экан, унинг ҳукумати Исроил билан музокалар столига ўтирмаслигини маълум қилди.
“Ушбу қайғули кунда уруш ҳаракатларини тўхтатишдан бошқа йўл йўқ. Халқаро жамоатчилик Исроилнинг Ливанда содир этаëтган хунрезликлари юзасидан текширув ўтказмас экан, музокаралар столига ўтириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, - деди Фуад Синиора.
XS
SM
MD
LG