Линклар

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар кучлар таркибида хизмат қилаётган британиялик уч аскар ҳалок бўлди.


Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Хилманд вилоятида партул назоратини ўтаётган британиялик ҳарбийлар пистирмага дуч келган. Ҳужум оқибатида бир британиялик ҳарбий оғир яраланган.
Афғонистонда британиялик тўрт минг ҳарбий халқаро кучлар таркибида хизмат қилмоқда.
АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Афғонистон жанубидаги қўмондонликни 31 июль куни НАТОнинг халқаро тинчликпарвар кучларига топширди.
XS
SM
MD
LG