Линклар

logo-print

Россиянинг “Роскосмос” агентлиги Қозоғистонда ҳалокатга учраган ракета атроф-муҳитга зарар етказган бўлса, товон пули тўлашга рози эканини билдирди.


“Interfax-AVN” ҳарбий ахборот агентлигининг хабарига кўра, “Роскосмос” матбуот вакили Игор Панарин Россия Қозоғистон олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришини айтган.
“Биз ёнилғининг кўп қисми, тахминан 23 тоннаси ёниб кетгани, деб ўйлаймиз. Шу боис, ҳалокатнинг атроф-муҳитга салбий таъсири кам, деган фикрдамиз”, – деди “Роскосмос” вакили.
27 июль куни Россиянинг “Днепр” ракетаси Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан фазога учирилганидан 73 сония ўтиб ҳалокатга учраган эди.
XS
SM
MD
LG