Линклар

Фарғона вилояти ҳокимлигининг собиқ расмийси ва унинг икки ўғли хизмат вазифасини суиистеъмол этиш ва давлат мулкини талон-тарож қилиш айби билан жавобгарликка тортилди.


www.press-uz.info сайти хабарига кўра, ҳокимликда катта вазифада ишлаган Шокиржон Ғаниев ўғилларига хусусий бизнес ташкил этишда ёрдам бериб, маҳаллий харидорларни улар билан шартнома имзолашга мажбур қилган. Амалдор ота ва икки ўғил давлатга қарашли ўнлаб миллион сўмни ўзлаштирган. Ш.Ғаниев ногирон экани ва давлатга 70 миллион сўм қайтариб берганини ҳисобга олиб, Фарғона вилоят суди уни амнистия қилди. Аммо суд унинг икки ўғлига меҳнат колониясида маошларининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан уч йиллик қамоқ жазони ўташ ҳақида ҳукм чиқарди.
XS
SM
MD
LG