Линклар

Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши бошланди.


Вазирлар ЕИнинг Ливанда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Мазкур ҳужжат эълон қилиниши учун унинг матнига ҳамма вазирлар розилик билдириши керак.
Бироқ Ғарб ахборот агентликларининг дипломатларга таяниб маълум қилишича, Буюк Британия, Германия ва Чехия ЕИ баёноти лойиҳаси матнига қарши бўлган. Улар баёнот лойиҳасидаги “зудлик билан ўт очишни тўхтатиш” жумласи “қарама-қаршиликни тўхтатиш” сўзлари билан алмаштирилишини хоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG