Линклар

logo-print

Ливан жанубида “Ҳизбаллоҳ” ва Исроил ҳарбийлари ўртасида жанглар давом этмоқда.


“Ал-Арабия” телевидениеси чегара минтақасидаги Айта аш-Шааб қишлоғида сешанба куни содир бўлган тўқнашувларда Исроилнинг уч аскари ўлганини хабар қилди. Бироқ Исроил армияси бу маълумотни рад этди.
Исроил армияси эса сўнгги 48 соат ичида “Ҳизбаллоҳ”нинг 20 аъзоси ўлдирилганини билдирди. Аммо “Ҳизбуллоҳ” сўнгги тўқнашувларда жиддий талафот кўрилмаганини маълум қилди.
Исроил ҳукумати Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни кенгайтиришга қарор қабул қилди. Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ўт очиш тўхтатилмагани, ҳарбий амалиётлар “Ҳизбаллоҳ”нинг Исроил хавфсизлигига таҳдиди йўқ қилингунига қадар давом этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG