Линклар

Бугун Украина президенти Виктор Юшченко ё Верховний Рада таклиф қилган номзодни бош вазирликка тайинлаши, ёки парламентни тарқатиб юбориши керак.


Бу икки йўлдан бирини танлаб, қарор қабул қилиши учун Конституцияга биноан белгиланган муддат айнан бугун тугайди.
Кеча Киевда "Миллий бирлик универсали" деб аталаётган муроса ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилаётган давра суҳбатининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
"Миллий бирлик универсали" – Украинанинг ривожланиш принципларини аниқлаб берадиган ҳужжат бўлиб, президент матбуот котиби Ирина Герашченконинг билдиришича, унинг баъзи моддалари, масалан, Украина ва NATO муносабатларига, рус тилининг мақомига оид моддалар бўйича келишмовчиликлар бартараф этилмаган.
XS
SM
MD
LG