Линклар

logo-print

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Исроил ва “Хизбуллоҳ”ни ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.


Ташқи ишлар вазирларининг кеча Брюсселда бўлиб ўтган фавқулодда мажлиси якунида қабул қилинган қўшма баёнотда, шунингдек ўт очиш тўхтатилганидан кейин Исроил – Ливан зиддияти зонасида узоқ муддатли ярашувга эришиш лозимлиги ҳам уқтирилади.
- Бу масалада Европа Иттифоқида келишмовчилик йўқ. Ўт очишни зудлик билан тўхтатиш, шундан сўнг узоқ муддатли ярашув учун шароит яратиш - баёнотнинг ҳал қилувчи жумлаларидир, - деди Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финляндия Ташқи ишлар вазири Эркки Туомиойя.
Европа Комиссияси аъзоси Бенита Ферреро-Вальднер Ливан аҳолисига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG