Линклар

logo-print

Куба раҳбари Фидел Кастронинг ошқозони операция қилинди.


Маълумотларга кўра унинг аҳволи барқарор. Куба ҳукумати матбуот вакили Ранди Фалкон 1 август куни Фидел Кастро баёнотини телевидение орқали ўқиб эшиттирди: “Менинг руҳим тетик. Энг муҳими мамлакатда ҳамма иш жойида. Вазият шундай давом этади ”.
1959 йилдан бери Кубага раҳбарлик қилиб келаётган Кастро ичагида қон оқишини тўхтатиш учун операция қилинишини айтиб, мамлакатни вақтинча бошқариш вазифасини 31 июл куни ўз укаси Раул Кастрога топширган.
Вашингтонда АҚШ маъмурияти расмийлари Кубага нисбатан сиёсат ўзгармаслигини маълум қилдилар. Давлат Департаменти Кубадаги демократик ўзгаришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлат Департаменти матбуот вакили Шон Мак Кормак Куба халқи коммунистлар бошқарувидан чарчагани ва янгича давлат бошқарувини танлашни жуда хоҳлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG