Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтондаги Қирғизистон элчихонасининг икки дипломатига “персона нон грата” эълон қилинганини билдирди.


Вазирликка кўра, Қирғизистон ҳукумати ўтган ойда АҚШнинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганига жавобан Вашингтон расмийлари шундай қарор қабул қилган. 12 июл куни Қирғизистон расмийлари икки нафар америкаликни ўзининг “дипломатик мақомига мос келмайдиган фаолият юритаётганлик”да айблаган эди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик тортишувга қарамай, Бишкек ва Вашингтон муносабатлар ривожланишда давом этишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG