Линклар

logo-print

Ўзбекистон прокурорлари АҚШга қарашли иккита ноҳукумат ташкилоти томонидан Ўзбекистонга жўнатилган гуманитар ёрдам мамлакатнинг санитария талабларига жавоб бермаслигини билдирди.


Ўзбекистон Бош прокуратураси расмийсига асосланиб press-uz.info Интернет сайтининг хабар қилишича, яқинда республикада фаолияти тўхтатилган “Counterpart International” ва “Central Asian Free Exchange” (CAFE)” ташкилотлари 2000 – 2005 йиллар давомида Навоий вилоятига жўнатган 68 тонна кийилган кийимлар санитария-гигиена талабларига риоя қилинмаган ҳолда сақланган. Расмийга кўра, хорижий ёрдам орасида одам саломатлигига жиддий тахдид солувчи радиоактивлик излари топилган.
Шунингдек, press-uz.info Интернет сайтида 2 август куни эълон қилинган ҳукумат тарафдори бўлган мутахассис шарҳида АҚШга қарашли ноҳукумат ташкилоти жосусликда айбланган.
XS
SM
MD
LG