Линклар

Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт Ливан жанубига халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилмагунича “Хизбуллоҳ”га қарши ҳарбий ҳужумлар давом этишини маълум қилди:


“Биз халқаро тинчликпарвар кучлар жанговар қисмлардан тузилса, бу чора самара беради деган умиддамиз. Бундай кучлар Ливаннинг жанубий қисмига жойлаштирилганидан кейингина биз ўт очишни тўхтата оламиз”, – деди Исроил Бош вазири.
Айни пайтда, Исроил армиясининг минглаб аскарлари Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни кенгайтирмоқда. Исроил махсус кучлари чегарадан тахминан 100 километр нарида жойлашган Баалбек шаҳрида “Хизбуллоҳ” жанггариларига ҳужум қилди. Исроил армиясига кўра, бир неча жанггари асир олинган. Бироқ “Хизбуллоҳ” гуруҳи бу маълумотни рад этди.
Шунингдек, Исроил учқичлари ҳаводан уюштирган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан 11 нафари ва Ливан армиясининг уч аскари нобуд бўлди. “Хизбуллоҳ” жанггарилари Исроилнинг шимолий минтақаларига ўнлаб ракета отди. Оқибатда камида етти исроиллик яраланди.
XS
SM
MD
LG