Линклар

Россия Мудофаа вазирлиги Россия Тинчлик сақловчи кучларининг икки аскари Абхазияда ҳалок бўлганини тасдиқлади.


Чоршанба куни кечқурун ҳарбий хизматчиларнинг озиқ-овқати учун катта миқдорда пул олиб кетаётган ҳарбийлар тушган автобусга Сухуми шаҳри яқинида ҳужум қилинди. Автобус ва уни қўриқлаб кетаётган машинага қарата ўт очилди. Икки аскар яраланди ва касалхонага етказилгач жон берди. Ҳужум қилганлар автобусдаги пулни ололмади.
Абхазия милицияси ҳужум қилганлардан икки нафарини қўлга олди. Тергов олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG