Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат ҳукумати раислигига Виктор Януковичнинг номзодини парламент муҳокамасига ҳавола қиладиган бўлди.


Шундай қилиб, Верховний Радани тарқатиб юбориш масаласи кун тартибидан тушди. Бу ҳақда президент Юшченко пайшанбага ўтар кечаси Верховний Рада раиси Александр Мороз ва Регионлар партияси етакчиси Виктор Януковичлар билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг баёнот берди.
Киевда кейинги бир неча кун мобайнида президент ва парламент фракциялари етакчилари ўртасида муҳокама қилинган "Миллий бирлик универсали" – Украинанинг ривожланиш принципларини аниқлаб берадиган ҳужжат, президент Юшченконинг айтишича бугун имзоланади.
XS
SM
MD
LG