Линклар

Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида тинч аҳолидан камида 21 нафар одам нобуд бўлди, 13 нафари яраланди.


Ахборот агентликлари хабарига кўра, яраланганлар орасида болалар ҳам бор. Вилоят полициясига кўра, портлаш НАТО етакчилигидаги халқаро кучларга қарши уюштирилган. Ҳужум оқибатида ҳорижий кучлар талафот кўрган ёки кўрмагани ҳақида ҳозирча маълумот олинмади.
НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон жанубида қўмондонликни АҚШ етакчилигидаги коалициядан 31 июл куни қабул қилиб олган эди.
Афғонистон қўшинлари НАТО учқичлари мадади билан 3 август куни Хилманд вилоятида ўтказган ҳарбий амалиёт натижасида 10 нафар толиблар жанггариси йўқ қилинди.
XS
SM
MD
LG