Линклар

Бишкекнинг Аламедин туман суди Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаевни ўлдирганликда айбланган уч шахсни олий жазога ҳукм қилди.


Суд ҳакамлари Рустам Абдулин, Азамат Зокиров ва Евгений Головинга қарашли мулкни мусодара қилиш ҳақида ҳам қарор чиқарди. Шунингдек, мазкур қотилликка алоқадорликда айбланган Азиз Батукаев 16 йил, Ҳусайн Ражапов 22 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қирғизистон 1998 йилда ўлим жазосига мораторий эълон қилган.
Акматбаев ўтган йил октябр ойида хавфсизлик кучлари ва қамоқхонада исён кўтарган 39 маҳбус ўртасида воситачилик қилишга уринган пайтда маҳбуслар томонидан ўлдирилган эди. Унинг укаси, жиноят олами номдори Рисбек жорий йил 10 май куни Бишкек яқинида уюштирилган суиқасд қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG