Линклар

logo-print

Ливан Бош вазири Фуад Синиора Исроил армиясининг Жанубий Ливанда “Хизбуллох” гуруҳига қарши уч ҳафтадан буён давом этаётган ҳужумлари оқибатида 900 нафардан ортиқ ливанлик нобуд бўлгани, уч мингдан зиёд одам яраланганини билдирди.


Ислом конференцияси ташкилотининг Малайзияда ўтаётган анжумани қатнашчиларига видеомурожаатида Синиора қурбонларнинг учдан бир қисми болалар эканини айтди. Фуад Синиорага кўра, Ливан аҳолисининг чорак фоизи, яъни, бир миллион аҳоли ўз уйларини ташлаб бошқа жойга кўчишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG