Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко ва Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатилган Виктор Янукович, кенг қамровли коалицион ҳукумат ташкил этишга асос бўлувчи, Миллий бирлик декларациясини имзолади.


Мазкур ҳужжат Янукович етакчилигидаги “Регионлар”, “Социалистик партия” ҳамда Юшченко бошчилигидаги “Бизнинг Украина” партияларини бирлаштиради.
Миллий бирлик декларациясини имзоламаган коммунистлар ҳукуматдаги ўринларни эгалламаслиги мумкин. Юшченкога кўра, мазкур декларация Украинани Ғарбий Европага интеграциялашиши ҳамда мамлакатда бозор иқтисодиёти ислоҳотларини ўтказишни таъминлашга қаратилган.
XS
SM
MD
LG