Линклар

Афғонистон армияси ва АҚШ етакчилигидаги кучлар Хилманд вилоятида биргаликда ўтказган операцияда толибларнинг 25 жангариси ўлдирилди.


Бу билан охирги уч кун ичида Афғонистон жанубида ўлдирилган толиблар жангарилари сони 53тага етди.
Коалиция кучлари Хилманд ва Афғонистон жанубида жойлашган яна бешта вилоятда толибларга қарши қаратилган операцияларни давом эттирмоқда.
НАТО етакчилигидаги кучлар 31 июль куни Афғонистон жанубидаги қўмондонликни АҚШ етакчилигидаги кучлардан қабул қилиб олди. Ўтган вақт давомида минтақада содир бўлган қуролли тўқнашувларда НАТОнинг етти аскари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG