Линклар

Байрут расмийлари Исроил қўшинларининг мамлакат ҳудудидан дарҳол олиб чиқилишини талаб қилмоқда.


Шу боис БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари АҚШ-Франция таклиф қилган резолюция лойиҳаси хусусида бир хил фикрда эмас. Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой вакиллари якшанба куни 90 дақиқа давомида Ливан ҳукуматининг талабини резолюция лойиҳасига киритиш ёки киритмаслик масаласини муҳокама қилдилар. Бироқ учрашув натижасиз тугади.
Техасдаги дала ховлисида дам олаётган АҚШ президенти Жорж Буш мазкур резолюция лойиҳаси ҳақида бугун кечки пайт баёнот бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG