Линклар

Ўзбекистондаги яна бир Америка ташкилоти - “Winrock International” устидан жиноий иш очилди.


Ташкилот лицензиясиз равишда ноширлик билан шуғулланганликда айбланмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси айни кунларда тергов олиб бормоқда, деб хабар қилади Ўзбекистон ҳукуматига мойил саналган “Press-uz.info” ахборот сайти.
“Winrock International” - қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро Винрок институти бош қароргоҳи Қўшма штатларда бўлиб, у АҚШ ноҳукумат ташкилоти ҳисобланади. Унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1994 йилда очилган ва асосан, фермерларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиб келган.
XS
SM
MD
LG