Линклар

Араб давлатлари Лигаси ўз делегациясини Ню Йоркка жўнатмоқда.


Махсус гуруҳ БМТ нинг Яқин Шарқ бўйича резолюциясига Ливан таклиф этган ўзгартириш киритилишга эришиш вазифасини олган.
Бу ҳақдаги қарор бугун Байрут шаҳрида ўтган араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда мажлисида қабул қилинди.
Ливан талабига кўра, резолюция зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларининг Ливандан олиб чиқилишини назарда тутиши керак.
Исроил Мудофаа вазири Амир Перес эса низони ечишга қаратилган дипломатик уринишлар кутилган натижани бермаса, яқин кунларда Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар кенгайишини айтиб, огоҳлантирди.
Бугун ҳам Исроил ҳарбийларининг ҳаво ҳужумлари, асосан, Байрут шаҳри, Бекаа водийсидаги магистрал йўллар ҳамда Ливаннинг Сурия билан чегарасидаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи жойлашган нуқталарга қарата амалга оширилди.
Ҳизбуллоҳ гуруҳи эса ўтган тунда Хоул шаҳрига уюштирган ҳужумлари натижасида тахминан 4 нафар исроиллик аскарни ўлдирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG