Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Кубанинг коммунист раҳбари Фидел Кастро оламдан ўтса, мамлакат келажагини Америкада сургунда яшаётган кубаликлар эмас, балки Кубада яшаётган кубаликлар ҳал қилиши кераклигини айтди.


Ўтган ҳафта Кастронинг ичаги операция қилинди. Куба расмийлари Кастро “жуда тез” тузалаётганини айтмоқдалар. Фидел касалхонага ётишидан олдин мамлакатни вақтинча бошқариш вазифасини ўз укаси Раулга топширган эди. 1959 йилда Кубада инқилоб амалга оширилганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган Фидел Кастро 13 август куни 80 ёшга тўлади.
XS
SM
MD
LG