Линклар

Франция АҚШ билан бирга ишлаб чиққан БМТ резолюцияси лойиҳасига ўзгартириш киритишни хоҳлаяпти.


Бу эса резолюция лойиҳасини овозга қўйиш муддатини кечиктириши мумкин. Мазкур ҳужжат Ливанда Исроил армияси ва “Хизбуллоҳ” жанггарилари ўртасида давом этаётган тўқнашувларни тўхтатишга қаратилган. АҚШ расмийлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг сешанба куни ўтказиладиган махсус сессиясида Араб Лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари фикрларини эшитишга розилик билдирди.
Ливан Исроил армиясининг 10 минг аскари мамлакат ҳудудидан дарҳол олиб чиқилишини талаб қилмоқда. Исроил армияси Ливандан олиб чиқилса, Байрут расмийлари мамлакат жанубига 15 минг қўшин жойлаштиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG