Линклар

Исроил учқичлари Байрут жанубидаги аҳоли зич яшайдиган минтақани сешанбага ўтар кечаси бомбардимон қилди.


Оқибатида камида 20 нафар ливанлик нобуд бўлди. Ливаннинг расмий “ANI” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, душанба куни Байрут жанубидаги уч қаватли турар жой биноси қулаган, бошқа биноларга ўт кетган. Шунингдек, 7 август куни Ливан жанубидаги Бинт Жбейл шаҳрида Исроил қуруқлик кучлари ва “Хизбуллоҳ” жанггарилари ўртасида тўқнашувлар давом этди.
Ливан Бош вазири Фуад Синиора Исроил ҳарбийларининг душанба куни Хула қишлоғига қилган ҳужуми натижасида бир одам нобуд бўлганини билдирди. Ундан олдин мазкур қишлоқда 40 нафар ливанлик нобуд бўлгани маълум қилинган эди. Ливан расмийлари 7 август куни Исроил учқичларининг мамлакат шаҳар ва қишлоқларига қилган ҳужумлари оқибатида 42 нафар ливанлик нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG