Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

Ўзбекистон мусулмонлари уламолар шўроси ўзларига янги муфтий сайлади


Усмон Олимов Ўзбекистоннинг янги муфтийси бўлди.

Малумотларга кўра собиқ муфтий Абдурашид Баҳромов саломатлиги ëмонлашгани боис муфтийлик лавозимидан бжшатишларини сўраб ариза ëзган.

Уламалар шўроси бу талабни қондирган. Абдурашид Баҳромов муфтийлик лавозимидан озод қилинган.

Ана шундан кейин уламолар шўроси 1950 йилда туғилган 1987 йилда Тошкент ислом институтини битирган Усмон Олимовни бир овоздан янги муфтий қилиб сайлашди.

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуфга кўра¸ янги сайланган муфтий Усмонжон Олимов диний оилада тарбия кўрган илмли ва босиқ бир инсон.

Мухбиримиз билан суҳбатда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон диний раҳбариятидаги ўзгаришлар давр тақозоси эканлигини ҳам айтди.
XS
SM
MD
LG