Линклар

logo-print

Исроил учқичлари 9 август куни эрталаб Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар лагерини бомбардимон қилди.


Оқибатда камида икки одам нобуд бўлди, 15 одам яраланди. Ливан полициясига кўра, Исроил учқичлари Сидон порт шаҳри яқинидаги Айн ал-Хилва қочқинлар лагерларига ракеталар отган. Исроил ҳарбийлари бу маълумотни тасдиқлади. Уларга кўра, Исроил учқичлари “Хизбуллоҳ” аъзоси яшайдиган уйни нишонга олган. Бу Исроил учқичларининг фаластинлик қочқинлар лагерларига ҳаводан уюштирган биринчи ҳужуми эмас. Айн ал-Хилва Ливандаги 12та фаластинлик қочқинлар лагерининг энг каттаси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG