Линклар

Араб давлатлари лигаси БМТ Хавфсизлик Кенгашини Ливанда фуқаролик уруши хавфи ҳақида огоҳлантирган.


Агар урушаётган томонлар ўзаро муросага эришмаса ва Исроил Ливандан қўшинини чиқармаса у ерда фуқаролар уруши юз бериши мумкин, дейилади Лига тарқатган баёнотда. Айни пайтда Франция президенти Жак Ширак Ливан бўхрони Яқин Шарқ барқарорлигига тахдид солишини айтди. Франция жанубидаги Тулуз шаҳрида қилган чиқишида Ширак халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатиш талабини жавобсиз қолдириш масъулиятсизлик эканини айтган.
"Оташкесинга эришишнинг барча йўлларини ишга солиб кўрдик. Франция куч билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини аввалдан айтиб келади. Ҳар қандай муросага сиёсий мулоқот билан эришиш мумкин", - деди Жак Ширак.
XS
SM
MD
LG