Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар масаласи бўйича Олий Комиссарлиги Қирғизистон Ош тергов изоляторида сақланаётган беш ўзбек қочқинини Ўзбекистонга топширгани юзасидан хавотир билдирди.


"Ушбу экстрадициядан биз ларзага келдик. Бу Қирғизистон ҳукумати йўл қўйган мудхиш хатодир", - деди Елен Коу.
Қирғизистон Бош прокуратураси вакили Ош хибсхонасида сақланаётган беш ўзбек қочқини Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини аввалроқ тасдиқлаганди. Тошкент ҳукумати тарафидан Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланган Жаҳонгир Мақсудов, Ёқуб Тошбоев, Одилжон Раҳимов ва Расулжон Пирматовлар бугун эрталаб Ўзбекистонга топширилган. Улар БМТнинг қочқинлик мақомига эга бўлишларига қарамай июн ойида, бешинчи қочқин Фаёз Тожиҳалилов эса сентябрда қўлга олинган эди. Қирғизистонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Акун бу юзадан шундай муносабат билдирди.
"Бош прокуратура халқаро конвенцияларга ҳурматсизлик қилиб, Қирғизистонни дунё ҳамжамияти олдида уятга қолдирди. Бош прокурор Камбарали Конгантиев бу билан Ўзбекистонга яхши кўринишни хоҳлагандир. Биз унинг бу қилмишини қоралаймиз", - деди Турсунбек Акун.
БМТ Қочқинлар идораси ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари улар Ўзбекистонга берилгани тақдирда қийноққа солиниши юзасидан хавотир билдириб, Бишкек ҳукуматидан уларни топширмасликни талаб этиб келган.
XS
SM
MD
LG