Линклар

АҚШ аскарлари ва учқичлари Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятининг Камдеш шаҳри яқинида ташкил этилган Американинг янги базасига қарши уюштирилган ҳужумни қайтарди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, отишма пайтида 18 жанггари ўлдирилган. АҚШ ҳарбийлари талафот кўрган ёки кўрмагани ҳақида маълумот йўқ.
Айни пайтда Хилманд вилоятида толиблар 70 яшар кампир ва унинг ўғлини Афғонистон ҳукумати фойдасига жосуслик қилаётганликда айблаб, уларни осиб ўлдирди. Бу воқеа Муса Қала яқинидаги қишлоқда 6 август куни рўй берган.
Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда Хилманд вилояти ҳокими ўринбосари Амир Муҳаммад Охунзода содир этилган қотилликни кескин қоралади.
“Бу Исломга зид бўлган ғайриқонуний, ғайриинсоний ҳаракатдир. Жанггарилар ҳеч ким қабул қилмайдиган ишларни қиляпти. Шуни афсус билан айтишим керакки, уларга буйруқни бошқалар берган. Улар ўшаларнинг қулига айланган”, – деди ҳоким ўринбосари.
Бироқ, Озодлик радиосининг Хилманд вилоятидаги мухбирига ўзини Толиблар матбуот вакили, деб таништирган кимса кампир ва ўғлининг осиб ўлдирилиши воқеасига толибларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.
XS
SM
MD
LG