Линклар

Франция президенти Жак Ширак Ливандаги бўҳрон Яқин Шарқ минтақасидаги барқарорликка тахдид эканини айтди.


Францияда ўтказилган матбуот конференциясида Жак Ширак ўт очишни дарҳол тўхтатиш талаб қилинмаса, бу халқаро ҳамжамият томонидан адолатсизлик бўлишини билдирди. Франция раҳбари фикрича, мазкур бўҳронни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди. Франция БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция қабул қилиниши устида ишламоқда.
XS
SM
MD
LG