Линклар

logo-print

Исроил армияси 10 августга ўтар кечаси Ливанда ҳужум кўламини кенгайтирди.


Исроил армияси танклари, зирҳли машиналари ва бошқа ҳарбий техникаси тўпларнинг ўт очиши ёрдамида Ливан ҳудуди ичкариси томон ҳаракат қила бошлади. Сўнгги хабарларга кўра, пайшанба куни тонг отгунга қадар Исроил ҳарбий қисмлари Ливан ҳудудининг 10 километр ичкарисига кирган. Аммо йўлда “Ҳизбуллоҳ” жанггариларининг қаттиқ қаршилигига дуч келган.
Исроил Кабинети “Хизбуллоҳ” жанггариларига қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтириб, Исроил-Ливан чегарасидан 30 километр узоқликда жойлашган Литани дарёсигача бўлган ҳудудларни ишғол қилиш режасини чоршанба куни тасдиқлаган эди.
Исроил ҳарбийлари халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатиш ҳақида резолюция қабул қилиб, “Хизбуллоҳ” жанггарилари қуролсизлантирилиб, чегарадан узоқлаштирилмагунича ҳарбий амалиётлар 30 кун давом этишини билдирди.
АҚШда Оқ Уй матбуот котиби Тони Сноу Исроил ва “Хизбуллоҳ” бир ойдан бери давом этаётган уруш ҳаракатларини кучайтирмаслиги кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG