Линклар

logo-print

Куба ҳукумати ҳали ҳануз мамлакат етакчиси Фидел Кастро соғлиги борасида сукут сақламоқда.


Ҳозирча билдирилган баёнотлар умумий бўлиб,
“етакчининг аҳволи яхши” мазмунидаги ахборот билан чекланган.
Куба парламенти раиси Рикардо Аларкон баёнотига кўра, шу кунларда АҚШ ҳукумати мамлакатга босим ўтказаяпти, шу боис, “ҳукумат фақат зарур ахборотлар билан чекланишга мажбур бўлмоқда”.Куба президенти Фидел Кастро ўтган ҳафта жиддий жарроҳлик амалиётидан ўтди ва мамлакатни бошқариш бўйича барча ваколатлар унинг укаси Раул Кастрога топширилган.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG